Man, yana man lyrics

Songs   2024-11-07 11:33:23

Man, yana man lyrics

Ким мени деб йиғлади, кимдир кечирди.

Кимнинг дарди менга оғу ичирди.

Кимдир юрагидан буткул ўчирди.

Охир ҳаммасига бир бир кўндим ман,

Бир сени ўйласам, фақат ёндим ман.

Ман, яна ман, севиб қолдим ман,

Бир сени ўйласам, фақат куйдим ман.

Юракка нимадир ботиб бормоқда,

Аламлар қатма қат ортиб бормоқда,

Бориб-бориб бағрим қотиб қолмоқда,

Ҳаттоки дунёдан совиб қолдим ман,

Бир сени ўйласам, фақат ёндим ман,

Ман, яна ман, севиб қолдим ман,

Бир сени ўйласам, фақат куйдим ман.

Келиб, кўр, кўксимда нишлар изи бор,

Тилларим учида тишлар изи бор,

Елкамда иккита қушлар изи бор,

Қуш эдим, қайларга билмай қўндим ман.

Ман, яна ман, севиб қолдим ман,

Бир сени ўйласам, фақат ёндим ман.

Бир сени куйласам, фақат куйдим ман.

See more
Ozodbek Nazarbekov more
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Kazakh
  • Genre:Folk
  • Official site:
  • Wiki:
Ozodbek Nazarbekov Lyrics more
Excellent Songs recommendation
Popular Songs
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved