Aybim - sevganim [Transliteration]
Aybim - sevganim [Transliteration]
Орадан ўтмоқда йиллар,
Дил сени соғиниб йиғлар,
Қайтмаслигингни билсам ҳам,
Сенинг томон бошлайди йўллар.
Афсусларга бошим эгмай,
Севишда давом этаман,
Тақдиримиз бошқа, бошқа.
Севгим олиб олис кетаман.
Айбим – севганим,
Айбдор – фақат мен.
Сен бўлмасанг ҳам ёнимда,
Севгимиз қалбимда яшар,
Тақдиримиз бошқа, бошқа,
Севдим деб ўйлаб, сен адашдинг..
Балки сен кутган бахтингни
Беролмагандурман сенга,
Соғинганда овунч учун
Сенинг борлигинг етар менга.
Айбим – севганим,
Айбдор – фақат мен.
- Artist:Nilufar Usmonova
See more