Qaytmaydi [Transliteration]

Songs   2024-12-28 16:03:22

Qaytmaydi [Transliteration]

Энди узундан узун тунларга

Ҳамроҳман, тинмай қараб,

Балки, етказар дея сўзларим,

Турарман сени сўраб.

Сен эса кетдинг, дилим англамай,

Севгим дилимда қолди.

Сен-ла бўлган бу орзуларимдан

Энди мазмун йўқолди.

Энди кўзларингни соғинсам ҳам,

Тунлар осмонимда кўринмайди.

Энди ўзга мени ўйласа ҳам,

Юрак сен-ла кетган, у қайтмайди. (2х)

Энди кўзларингни соғинсам ҳам,

Тунлар осмонимда кўринмайди.

Энди ўзга мени йўқласа ҳам,

Юрак сен-ла кетган, у қайтмайди.

Яна дилим тўлиб армонларга,

Бир сени соғинаман.

Юрган йўлимда бир сени ўйлаб,

Соғинчдан овунаман!

Атрофимда намоён висолинг,

Гўё сен ёнимдасан.

Сен-ла яралган севгим қасрида,

Билгин, танҳо қоласан!

Энди кўзларингни соғинсам ҳам,

Тунлар осмонимда кўринмайди.

Энди ўзга мени ўйласа ҳам,

Юрак сен-ла кетган, у қайтмайди. (2х)

Энди кўзларингни соғинсам ҳам,

Тунлар осмонимда кўринмайди.

Энди ўзга мени ёқтирса ҳам,

Юрак сен-ла кетган, у қайтмайди…

See more
Lola Yuldasheva more
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Russian, Turkish
  • Genre:Pop
  • Official site:http://lolayuldasheva.com/
  • Wiki:
Lola Yuldasheva Lyrics more
Lola Yuldasheva Featuring Lyrics more
Excellent Songs recommendation
Popular Songs
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved