Oyijon-adajon [Transliteration]
Oyijon-adajon [Transliteration]
Мен уни учратдим,
Хаёлим паришон.
Йўқ кечалар уйқу,
Ҳаяжоним осмон.
Қандай қилиб айтай,
Сизларга ойижон?
Ҳаловат йўқолди,
У мен кутган инсон.
Азиз ойижон,
Бахтимга бўлинг омон,
Севиб қолдим адажон,
Беринг менга фотиҳа.
[х2]
Сиздир ойижон,
Дунёда энг меҳрибон.
Севиб қолдим адажон,
Беринг менга фотиҳа.
[х2]
Ишонмас эдим ҳеч
Дугоналар айтса,
Ишонар экансан
Ўз бошингдан ўтса.
Мен бахтимни топдим,
Розилик берсангиз.
Менинг бахтим учун
Дуода бўлсангиз.
Азиз ойижон,
Бахтимга бўлинг омон,
Севиб қолдим адажон,
Беринг менга фотиҳа.
Сиздир ойижон,
Дунёда энг меҳрибон.
Севиб қолдим адажон-жон-жон… (х2)
Севиб қолдим адажон…
- Artist:Shahzoda (Uzbekistan)
- Album:Rahmat Hayot 2015
See more