Yoqadi [English translation]
Yoqadi [English translation]
Кўз тагидан қарашларинг ёқади,
Юрак-бағрим ўрташларинг ёқади,
Йигитлар ичида узоқдан туриб,
Қаҳ-қаҳ уриб кулишларинг ёқади.
Фасл борки, баҳори бор, ёзи бор,
Қафасдаги қушнинг ҳам парвози бор,
Хафа бўлма, кўзингга қаролмасам,
Қиз боланинг ўзгача бир нози бор. .
Севгимизни билсин энди бошқалар,
Биздан ўрнак олсин энди бошқалар,
Ҳамробекнинг сўзларини(нг) жони бор,
Нима қилса, қилсин энди бошқалар.
Кўз тагидан қарашларинг ёқади,
Юрак-бағрим ўрташларинг ёқади,
Йигитлар ичида узоқдан туриб,
Қаҳ-қаҳ уриб кулишларинг ёқади.
- Artist:Feruza Jumaniyozova
See more