Кечир мени [Russian translation]
Кечир мени [Russian translation]
Нечун хаёлимни бунча олурсан,
Нечун тушларимга ҳам оҳ солурсан,
Кундуз қуёш каби кириб кўнглимга,
Тунда юлдуз каби мангу қолибсан?
Ўшанда мен сени кўп кутган эдим,
Тунлари ҳажрингда қон ютган эдим,
Кўрмасам эс-ҳушдан айрилиб тамом,
Бутун ҳаётимни унутган эдим.
Қўй энди, хаёлим бузмагин менинг,
Мен сени унутдим, унутгин мени.
Тақдир шундай бўлса, не қила оларман,
Мен сени кечирдим, кечиргин мени!
Орзуларим кўзим ўйиб кетдилар,
Армонларга дилим қўйиб кетдилар,
Сени бирпас тилаган кўнглим, боғимни,
Юракни азобга қўйиб кетдилар.
Хаёлчан кезарман шип-шийдон боғда,
Кўзларим ёши бор ҳар бир япроғда,
Гоҳи сени дебон келдим-ку у ёнга..
Хазондайсан, ҳаёт! Ўртандим доғда!
Қўй энди, хаёлим бузмагин менинг,
Мен сени унутдим, унутгин мени.
Тақдир шундай бўлса, не қила оларман,
Мен сени кечирдим, кечиргин мени.
- Artist:Sogdiana