Netayin [Transliteration]

Songs   2024-12-28 01:35:34

Netayin [Transliteration]

Йўқ, энди бу қора кўзларингни

Мен бошқа кўра олмасман, жоним.

Кечир мени, сенинг қўлларинг энди ҳеч қачон

Эркалай олмайди мени.

Нетайин, жоним, орзуларим осмон эди,

Нетайин, жоним, бизга вафо қилмади севги.

Нетайин, сенга азобдан ўзгани қолдирмадим,

Кечиргин, юрагингни ёшладим.

Нетайин, жоним, биламан сенга оғир бўлди,

Нетайин, жоним, энди умримиз шундоқ ўтар.

Нетайин, тақдир чангалидан қочиб кетолмадим,

Нетайин, бу додларим етмади.

Йўқ, энди бу қора кўзларингни

Мен бошқа кўра олмасман, жоним.

Кечир мени, сенинг қўлларинг энди ҳеч қачон

Эркалай олмайди мени.

Бу ҳаётим мен сени бахтиёр кўрсам дейман.

Нетайин, жоним, соғинчларим енга олмасман,

Нетайин, жоним, ёнингга ҳам бора олмасман.

Нетайин, ўзимда эмас ихтиёрим менинг,

Нетайин, бардошларим қолмади.

Йўқ, энди бу қора кўзларингни

Мен бошқа кўра олмасман, жоним.

Кечир мени, сенинг қўлларинг энди ҳеч қачон

Эркалай олмайди мени.

Бу ҳаётим мен сени бахтиёр кўрсам дейман.

Бахт, бахт, яна қандай бахт?

Хаёлимга келтирмасман сенсиз ҳаётни,

Балки, бера олмасман сенга бойлик, тахт?

Ҳаёт шуми? Тақдир шуми? Қани ҳақиқат?

Бағишладим сенга ҳаётимни,

Вужудим, борлигимни, юрагимни.

Билар эдинг-ку сен учун яшашимни,

Балки, чидай оларман кўрмасам буни.

Қани ожиз бўлиб қолса кўзларим менинг.

Йўқ, энди бу қора кўзларингни

Мен бошқа кўра олмасман, жоним.

Кечир мени, сенинг қўлларинг энди ҳеч қачон

Эркалай олмайди мени.

Бу ҳаётим мен сени бахтиёр кўрсам дейман.

See more
Lola Yuldasheva more
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Russian, Turkish
  • Genre:Pop
  • Official site:http://lolayuldasheva.com/
  • Wiki:
Lola Yuldasheva Lyrics more
Lola Yuldasheva Featuring Lyrics more
Excellent Songs recommendation
Popular Songs
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved