Ne kechar [Transliteration]
Ne kechar [Transliteration]
Беихтиёр жилмайдинг,
Гул-гул ёнди юзларинг,
Гўё офтоб ила тенг
Порлаб кетди кўзларинг.
Эй, чеҳраси олингдан,
Не кечди хаёлингдан?
Кулиб боқдинг самога,
Не сир айтди самолар?
Муҳаббат юлдуз бўлиб,
Айларми ё имолар?
Чеҳраси олингдан,
Не кечди хаёлингдан?
Жилваландинг мисоли
Нур ичида нур бўлиб,
Саодат бирла толе
Завқидан масрур бўлиб!
Эй, чеҳраси олингдан,
Не кечди хаёлингдан?
Лола мисоли яшнар,
Ёнар яноғинг ял-ял.
Муҳаббат юлдуз бўлиб,
Айларми ё имолар?
Эй, чеҳраси олингдан,
Не кечди хаёлингдан?
Қай париваш сен каби
Яратилмиш мукаммал?
Эй, чеҳраси олингдан,
Не кечди хаёлингдан?
Жилваландинг мисоли
Нур ичида нур бўлиб,
Саодат бирла толе
Завқидан масрур бўлиб!
Муҳаббат юлдуз бўлиб,
Айларми ё имолар?
Чеҳраси олингдан,
Не кечди хаёлингдан?
Муҳаббат юлдуз бўлиб,
Айларми ё имолар?
Эй, чеҳраси олингдан,
Не кечди хаёлингдан?
Муҳаббат... (Айларми?)
Чеҳраси олингдан,
Не кечди хаёлингдан?
Беихтиёр жилмайдинг,
Гул-гул ёнди юзларинг,
Гўё офтоб ила тенг
Порлаб кетди кўзларинг.
Эй, чеҳраси олингдан,
Не кечди хаёлингдан?
Кулиб боқдинг самога,
Не сир айтди самолар?
- Artist:Sevara Nazarkhan