Azob [Transliteration]

Songs   2024-11-27 01:07:41

Azob [Transliteration]

Гапирма, жим! Ўз кўзларим билан кўрдим,

Йўлимдан қоч, ҳаммасидан тўйиб кетдим.

Неча бора хиёнат, лекин кечираверардим севганим сабаб,

Мени унут бугундан бошлаб.

Кетарман, лекин нимадир мани ортимга тортар,

Лек ишонаман, бир кун юрак уни унутар.

Ҳаётда хатойим бўлди сани учратганим,

Ундан ҳам баттари бўлди сани севиб қолганим.

Лекин тўлиб қолган сабр косам,

Кетаман излаб ёрдам, юрагим тўхтаб бўлган.

Қўлларим кўксимга қўйсам – ўлсам,

Қўлларим қон, ўша қонда ҳам сенинг висолинг намоён.

Энди юрагим урмаса, кимга ҳам керакман,

Юрагим сан билан қолди, санга керакмасман.

Ўзи керак бўлганми бу дунёда бир зум,

А ҳеч бўлмаса соғинганмидинг бир кун?

Кўзларим хиралашди, юрагим умуман йўқ,

Асталаб кун ботарди, орқага эса йўл йўқ.

Кўчада қиш кунлари, манга ёмон совуқ,

Шунда ҳам сени эслардим, санга қизиғи йўқ.

Санга қизиғи бўлмаса, кимга қизиғи бор,

Ахир сандан ортиқ бу дунёда кимим бор,

Сан ҳам мендан воз кечдинг, энди менда ҳеч ким йўқ.

Мани уйқум келади, лекин кўчада совуқ.

Агар ҳозир ухласам, уйғонмаслигим тайин,

Кўкариб кетди лабларим, чидаёлмадим.

Кўзларим юмилди, яхлаб қолган киприкларим,

Бир бирига уланди, ҳаммаси бугун тугади…

Кўзларим очилганда қандайдир хонадонда ётардим бир ўзим,

Чамаси ярим соатдан кейин кириб келди бегона инсонлар.

Лекин меҳрга тола кўзлар… мени асраб қолди 18 ёшли гўзал.

Орадан ўтарди кунлар, лекин мани қийнарди ўша ўйлар.

Ҳатто бегона инсончалик бўлолмадинг менга,

Шу бегона инсонлар малҳам бўлди дардимга,

18 ёшли қиз туйғуси мани уйғотди,

Агар шу қиз бўлмаганда борардим қаёққа.

Меҳрибон экан, қутқарди мани ўлимдан,

Ўша куни бахт учради манзили йўқ йўлда,

Асталаб, секин унга тушди кўнглим, унга бердим меҳрим,

Лек юрагим беролмадим .

Чунки ўша аянчли кун юрак қолди сенда,

Азобу уқубатдан ортиқ не қолди менда ,

Лекин эсингдан чиқарма, бир кун келиб бораман.

Санда қолиб кетган юрагим қайтиб оламан.

Санинг ошиқларингдан энди манинг камим йўқ .

Манда машина бор, кийим-кечакларим кўп

Ахир сенга ёқмасмиди кимда машина бўлса,

Кимда кийимлар кўп, ҳар куни алмаштирса.

Ўша пайт, ман нетай, шароитим бўлмаган,

Ахир сен эмасмидинг мани шу кўйга солган.

Бугун кун ботиб, санинг олдингга бораман,

Сенда қолиб кетган юрагим қайтиб оламан.

Яқинлашганим сари сан томонга

Ич-ичимда тўлиб кетдим негадир ҳаяжонга.

Эшик олдида туриб озгина, шошилмадим,

Аввал уйинг атрофига назар ташладим.

Ҳамма ёқ исқирт эди, умуман, қаралмаган,

Бу ерда ҳаловат тугаб, ёвузлик ҳукм сурган.

Ўйланиб қолдим-да, сўнгра босдим тугмани,

У эса чиқиб келди кўзларида ёшлари.

Ёшини кўриб ичимдан суюниб кетдим,

Ахир мани аҳволимга у ачинмаган эди,

Ўйлаб кўрсам, манга у юракнинг кераги йўқ,

Манда бошқа юрак, манга ўша юрак керак.

Сенда қолиб кетганини ўзингга олиб қўй,

Унга сандан бошқа ҳеч ким сиғмайди, билиб қўй,

Кейин чиқиб кетдим ортимни ўгириб,

У эса ортимдан чиқди ялиниб-ёлвориб.

Лекин сени кечирмайман бу дунёда ҳеч қачон,

Ахир сани севганман деб ўлдириб кетдинг мани…

Гапирма, жим! Ўз кўзларим билан кўрдим,

Йўлимдан қоч, ҳаммасидан тўйиб кетдим.

Неча бора хиёнат, лекин кечираверардим севганим сабаб,

Мени унут бугундан бошлаб.

See more
Ummon more
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Russian, Uzbek dialects
  • Genre:Pop
  • Official site:
  • Wiki:
Ummon Lyrics more
Excellent Songs recommendation
Popular Songs
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved