Ayriliq [Transliteration]

Songs   2024-11-23 09:28:13

Ayriliq [Transliteration]

Кўзларим - дарё, лек йиғламайман,

Мен сени севаман, лек қайтмайман.

Тўйдим ёлғон сўзларингдан, жоним,

Тўйдим хиёнатларингдан, золим.

Доим бир савол қийнайди мени

Ким билан, қайдасан, жоним, энди? - [ 2 - тимес ]

Билмайман, балки унутдинг мени,

Мен эса соғиниб кетдим сени,

Лек ҳеч қачон ортимга қайтмайман,

Кўзим - дарё, лекин йиғламайман.

Ҳеч қачон сенга қайтмайман,

Сен томон интилмайман,

Бир кун ҳам унутмайман,

Лек бироқ ялинмайман - [ 2 - тимес ]

Шу тун ухлаёлмадим негадир, сани эсладим,

Қўлимга суратинг олиб, дардга тўлиб йиғладим

Сан мани севар эдинг ман сани севганчалик,

Санга ишонар эдим ишонганларингчалик.

Суратда қолган васлинг, энди кўринмас аслинг,

Аслини олганда, менга азизроқдир суратинг,

Чунки беғубор эдинг, гулдек беозор эдинг,

Шу суратга тушганингда сен мени севар эдинг.

Дардим - бир дунё, сенга айтмадим,

Сен менинг ёлғизим , ёлғизинг бўла олмадим,

Сен менинг бахтимсан, лек бахтсизман,

Сен кетган кундан бери ёлғизман.

Ўтмишим, сени эслаб,

Соғинчим - соғинч тараф.

Қўлларинг кўзим боғлаб,

Эркалаб, кетдинг алдаб - [ 2 - тимес ]

Доим қалбимда яшар қўлимдаги сурат,

Суратларинг билан яшайман то абад.

Тағин ким ҳам билар, балки, улар ҳам кетар,

Ахир севганлар эмас, севишганлар тарк этар.

Хатларинг ҳар кеча ўқийман тонггача,

Ҳатто минг бора ўқиган бўлсам ҳам шу кунгача.

Ахир шу хатларни ёзгансан мен учун,

Ўқиб хатларингни, умрим поён топади, манимча...

Ҳеч қачон сенга қайтмайман,

Сен томон интилмайман,

Бир кун ҳам унутмайман,

Лек бироқ ялинмайман - [ 2 - тимес ]

See more
Ummon more
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Russian, Uzbek dialects
  • Genre:Pop
  • Official site:
  • Wiki:
Ummon Lyrics more
Excellent Songs recommendation
Popular Songs
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved