Ayirma [Transliteration]
Ayirma [Transliteration]
Ер юзида қанча ошиқлар бедор,
Ушалмаган орзу, истак доғида,
Тақдир шу экан деб кўзлари хумор,
Мазмунсиз умрининг йўлларида...
Айирма, ҳей, тақдир, севишган дилларни,
Улар биридан бўлса бири ён,
Айирма, ҳей, тақдир, севишган дилларни,
Дунёда камаярди армон.
Худди қанотидан айрилган қушдек
Бири биридан айрилган кўнгиллар..
Тақдир шу экан деб, кезиб ҳаётни,
Бирга бўлолмасдан йиғлайди улар.
Айирма, ҳей, тақдир, севишган дилларни,
Улар биридан бўлса бири ён,
Айирма, ҳей, тақдир, севишган дилларни,
Дунёда камаярди армон.
Айирма, ҳей, тақдир, севишган дилларни,
Улар биридан бўлса бири ён,
Айирма, ҳей, тақдир, севишган дилларни,
Дунёда камаярди армон.
- Artist:Shahzoda (Uzbekistan)
See more