Baxtli Ko'rsam [Transliteration]
Baxtli Ko'rsam [Transliteration]
Тунларим тонг ёритади бахтли кўрсам,
Юрагимга шу етади, бахтли кўрсам.
Мени асло ўйламагин, мен бахтлиман,
Кўзларингда сенинг фақат бахтни кўрсам.
Бўлди, бўлди ўйламай,
Йиғламай дейман-у, унутолмайман.
Тўлиб кетди кўзда ёш,
Яшираман, лекин кўниколмайман.
Гоҳи, гоҳи ўнг эмас,
Балки бу туш дейман ўзимни алдаб.
Майли, сен унут севгим,
Мен яшайман уни қалбимда асраб.
Тунларим тонг ёритади бахтли кўрсам,
Юрагимга шу етади, бахтли кўрсам.
Мени асло ўйламагин, мен бахтлиман,
Кўзларингда сенинг фақат бахтни кўрсам.
Атрофимда бахт-шодлик,
Мен турарман кулиб, ичимда йиғлаб.
Ўзимни алдаб ўзим,
Яшаябман энди қалбимни тиғлаб.
Эсингдами айтганинг,
Сенинг бахтинг ҳам менинг бахтим, деб?
Лекин энди бир ўзим
Яшар бўлдим сенинг бахтингни тилаб.
Тунларим тонг ёритади бахтли кўрсам,
Юрагимга шу етади, бахтли кўрсам.
Мени асло ўйламагин, мен бахтлиман,
Кўзларингда сенинг фақат бахтни кўрсам.
- Artist:Shahzoda (Uzbekistan)
- Album:Rahmat Hayot 2015