Bu Muhabbat [Transliteration]
Bu Muhabbat [Transliteration]
Қани мен ойга айлансайдим,
Тунлари термулиб турсам…
Қанийди тонглар уйғонганда
Ёнимда, ёр, сени кўрсам.
Бир кўз юмсам, бир кўз очсам,
Танҳо сен ёнимда бўлсанг.
Бир кўз юмсам, бир кўз очсам,
Доим бўлсанг…
Нақарот:
Бу муҳаббат то абад
Юрагимда жойланган,
Бу муҳаббатдир фақат,
У сенинг-ла яралган.
Қанийди сенинг кўзларингнинг
Киприги остида турсам,
Атрофимдаги бу рўёни
Сенинг кўзинг билан кўрсам.
Бир кўз юмсам, бир кўз очсам,
Танҳо мен ёнингда бўлсам.
Бир кўз юмсам, бир кўз очсам,
Доим бўлсам…
Нақарот:
Бу муҳаббат то абад
Юрагимда жойланган,
Бу муҳаббатдир фақат,
У сенинг-ла яралган.
Бу муҳаббат… Бу муҳаббат…
- Artist:Shahzoda (Uzbekistan)
See more