Begonam [Transliteration]
Begonam [Transliteration]
Бегонам, кўзларинг бунча нам?
Бегонам, не сабаб юзда ғам, айт бу дам?
Менмасми сенга кам, бегонам?
Бегонам, айланар бу олам, бегонам,
Етмагай ҳеч нолам, мен учун
Билсайдинг, сен ҳам кам, бегонам.
Англамадим сўзларингда муҳаббатингни, ёр,
Кўролмадим кўзларингда армонларимни, ёр.
Англамадинг, англамадинг сен менинг севгим, ёр,
Сен энди армон, бахт юзи ҳижрон,
Севгимни бир он англамадинг.
Не алам, энди биз ушбу дам
Бир олам ичра бор бўлсак ҳам айромиз,
Сен-у мен севгидан бегона.
Ҳар қадам қийнагай дард-алам,
Зарра ҳам бунга йўқ бир малҳам,
Дардимиз тушунмас ҳеч одам, бегонам, бегонам.
Англамадим сўзларингда муҳаббатингни, ёр,
Кўролмадим кўзларингда армонларимни, ёр.
Англамадинг, англамадинг сен менинг севгим, ёр,
Сен энди армон, бахт юзи ҳижрон,
Севгимни бир он англамадинг.
- Artist:Shohruhxon