Aytolmayman [Transliteration]
Aytolmayman [Transliteration]
Қўлда атиргул кўзда меҳр,
У мени ҳеч алдамайди.
Унинг сўзида бордир сеҳр
Севганимни у билмайди.
Ёнида бўлиб соғинаман
Ёнимдан ҳеч кетмасайди
Уни ҳеч кимга бермайман
Лек уни ўзи билмайди
Тушларимда жоним бедор
Ман ёнаман, яна ёнаман
Қарай олмайман сирим бор
Айтолмайман,айтолмайман
Вафоли бўлиш менга осон,
Бошқаси қизиқтирмайди.
У сиз ёруғ олам зимистон
Лек уни ўзи билмайди
Тарк етмайди мени тушда ҳам
Асалим деб ерклайди
Севгимга ишонар жонгинам
Лек уни аниқ билмайди
Тушларимда жоним бедор
Ман ёнаман, яна ёнаман
Қарай олмайман сирим бор
Айтолмайман,айтолмайман
- Artist:Indi
See more