Alla [Transliteration]

Songs   2024-07-07 17:37:38

Alla [Transliteration]

Тунларим ғам, ёстиғим нам,

Аллалар айтдим қўғирчоқларга фақат,

Қийнайверар, ўртайверар

Дардларим қалбимни абад.

Тунларим ғам, ёстиғим нам,

Бахтимни излайверарман,

Армон, умид, дардларимни

Тунларга сўзлаб берарман.

Нақорат:

Биттагина армоним бор,

Ўртанар хаёл,

Наҳот мен шундай ўтарман,

Ўзимга-ўзим берарман

Жавобсиз савол,

Мен кимга алла айтарман... (2х)

Тебратарман тунда танҳо

Ёғочдан ясалган ўйинчоқ бешикни,

Очармикан менга само

Бахт деб ёзилган эшикни..

Тунларим ғам, ёстиғим нам,

Бахтимни излайверарман,

Армон, умид, дардларимни

Тунларга сўзлаб берарман.

Нақорат:

Биттагина армоним бор,

Ўртанар хаёл,

Наҳот мен шундай ўтарман,

Ўзимга-ўзим берарман

Жавобсиз савол,

Мен кимга алла айтарман...(3х)

Биттагина армоним бор,

Ўртанар хаёл,

Наҳот мен шундай ўтарман,

Нолаларимни эшитса меҳрибон Оллоҳ,

Қачондир алла айтарман,

Қачондир алла айтарман,

Қачондир алла айтарман...

See more
Rayhon more
  • country:Uzbekistan
  • Languages:Uzbek, Russian, English
  • Genre:Pop
  • Official site:http://www.rayhon.uz
  • Wiki:https://en.wikipedia.org/wiki/Rayhon
Rayhon Lyrics more
Rayhon Featuring Lyrics more
Excellent Songs recommendation
Popular Songs
Copyright 2023-2024 - www.lyricf.com All Rights Reserved